Бош саҳифа/Махфийлик сиёсати

Махфийлик сиёсати

Шахсий маълумотларингиз қандай йиғилиши ва ишлатилиши ҳақида.

Охирги янгиланиш: 11.11.2026

1. Умумий қоидалар

IlmBaza (ilmbaza.uz, кейинги ўринларда – “Платформа”) фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ қайта ишлайди. Ушбу сиёсат қандай маълумот йиғилиши, нима учун ишлатилиши, қанча сақланиши ва сизнинг ҳуқуқларингизни тушунтиради.

Платформадан фойдаланиш ёки рўйхатдан ўтиш ушбу сиёсатга розилик билдирганингизни англатади.

2. Қандай маълумотлар йиғилади

Рўйхатдан ўтиш ва киришда

  • исм, электрон почта ва парол (парол фақат шифрланган хеш кўринишида сақланади, уни ҳеч ким, жумладан маъмурият ҳам кўра олмайди);
  • Google орқали кирсангиз – Google ҳисобингиз идентификатори, исмингиз, эмаилингиз ва профил расмингиз;
  • Telegram орқали кирсангиз ёки ботдан фойдалансангиз – Telegram идентификаторингиз ва исмингиз. Ботдан биринчи фойдаланганда сиз учун аккаунт автоматик яратилади – уни исталган вақтда ўчиришингиз мумкин;
  • тарифингиз, обуна муддати, интерфейс тили, рўйхатдан ўтган ва охирги кирган сана.

Платформадан фойдаланишда

  • воситаларда олинган натижалар сони (кунлик лимитни ҳисоблаш учун). Рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчида бу ҳисоб ИП-манзил бўйича юритилади;
  • аккаунтингизга синхронланган созламалар ва рўйхатлар: танланган воситалар, сақланган намуналар, кузатилаётган журналлар, деадлинеълар, йўл харитаси, титул ва ҳажм маълумотлари, кенгаш ҳужжатлари белгилари;
  • сиз яратган сўровномалар ва уларга келган жавоблар;
  • Боғланиш формаси ёки “Хато ҳақида хабар” орқали юборган хабарингиз: исм, алоқа маълумоти, мавзу, матн, саҳифа ва ИП-манзил;
  • тўлов буюртмалари: тариф, муддат, сумма, тўлов усули ва ҳолати. Карта орқали тўлашда – сиз юклаган чек расми ва изоҳингиз.

Автоматик равишда

  • аноним ташриф статистикаси: очилган саҳифа, тил, қурилма тури, браузер ва операцион тизим, қайси сайтдан келганингиз. Бунда ИП-манзил сақланмайди, браузерингизга тасодифий аноним идентификатор ёзилади;
  • аккаунтларни ҳимоя қилиш учун – муваффақиятсиз кириш уринишларининг ИП-манзили ва эмаили.

Йиғилмайди: банк карта рақами, амал қилиш муддати, CVV ва бошқа тўлов реквизитлари – улар тўғридан-тўғри Payme ёки Click тизимида киритилади.

3. Воситаларга юкланган файллар

Ҳужжат текшириш, Word расмийлаштириш, илмий корректор, автореферат, тақдимот ва бошқа воситаларда сиз танлаган DOCX ва PDF файллар браузерингизнинг ўзида қайта ишланади ва серверга юборилмайди. Натижа (масалан, тузатилган файл) ҳам қурилмангизда яратилади. Серверга фақат натижа олинганлиги ҳақидаги ҳисоб юборилади.

4. Маълумотлардан қандай фойдаланилади

  • аккаунтни яратиш, кириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш;
  • воситалар, тарифлар ва кунлик лимитларни ишлатиш;
  • созламаларингизни барча қурилмаларда бир хил сақлаш;
  • сиз ёққан билдиришномаларни юбориш: деадлине эслатмалари, журнал ҳолати, кириш ва тасдиқлаш кодлари;
  • тўловларни қайд этиш ва обунани фаоллаштириш;
  • мурожаатларингизга жавоб бериш;
  • Платформани яхшилаш учун умумий, аноним статистика.

Маълумотларингиз сотилмайди ва реклама мақсадида учинчи томонларга берилмайди.

5. Учинчи томон хизматлари

Платформа қуйидаги хизматлардан фойдаланади; улар маълумотларни ўз қоидаларига кўра қайта ишлайди:

  • Payme ва Click – онлайн тўлов;
  • Google – “Google билан кириш” танланганда;
  • Telegram – бот билдиришномалари ва Telegram орқали кириш;
  • почта хизмати (СМТП) – хатларни етказиш;
  • Google Analytics ва Яндех Метрика – фақат уланган бўлса, умумий статистика учун.

Қонунда белгиланган ҳолларда маълумотлар ваколатли давлат органларига уларнинг расмий сўровига кўра берилиши мумкин.

6. Cookie ва браузер хотираси

  • кириш сессияси cookie файли – 30 кун, фақат сервер ўқийди;
  • танланган тил cookie файли;
  • браузер хотираси (localStorage): мавзу (ёруғ ёки тунги), аноним статистика идентификатори, меҳмон сифатида ишлаганда воситалар маълумотлари, рўйхатдан ўтиш таклифи қачон кўрсатилгани.

Уларни браузер созламаларида ўчиришингиз мумкин. Бунда аккаунтдан чиқасиз ва айрим созламалар бошланғич ҳолатга қайтади.

7. Сақлаш муддати

  • аккаунт маълумотлари – аккаунт ўчирилгунга қадар;
  • кунлик фойдаланиш ҳисоби – лимитни ҳисоблаш ва статистика учун;
  • тўлов буюртмалари – бухгалтерия ҳисоби учун аккаунт ўчирилгандан кейин ҳам, сизга боғланмаган ҳолда сақланади;
  • мурожаатлар – кўриб чиқилгунга ва бунинг учун зарур муддат давомида.

8. Хавфсизлик

  • пароллар шифрланган хеш кўринишида сақланади;
  • сессия cookie файли фақат хавфсиз уланиш орқали юборилади ва саҳифа скриптларига кўринмайди;
  • бошқарув панелидаги махфий калитлар шифрлаб сақланади;
  • кириш уринишлари сони чекланган;
  • парол алмаштирилганда ёки “Барча қурилмалардан чиқиш” босилганда бошқа қурилмалардаги сессиялар ёпилади.

9. Сизнинг ҳуқуқларингиз

  • маълумотларингизни кўриш ва тузатиш – Созламалар → Профил;
  • Google ёки Telegram боғланишини узиш, билдиришномаларни ўчириш;
  • аккаунтни ўчириш – Созламаларъда. Бунда аккаунт, синхронланган маълумотлар, сўровномалар ва уларнинг жавоблари, фойдаланиш ҳисоби ўчирилади;
  • маълумотларингиз қандай ишлатилаётгани ҳақида маълумот сўраш.

10. Сиёсатдаги ўзгаришлар

Сиёсат янгиланиши мумкин. Янги таҳрир шу саҳифада санаси билан эълон қилинади ва эълон қилинган кундан кучга киради.

11. Боғланиш

Шахсий маълумотлар бўйича саволлар: [info@ilmbaza.uz](маилто:info@ilmbaza.uz) ёки Боғланиш саҳифаси.