Бош саҳифа/Фойдаланиш шартлари
Фойдаланиш шартлари
Платформадан фойдаланиш қоидалари.
Охирги янгиланиш: 11.11.2026
1. Умумий қоидалар
Ушбу шартлар IlmBaza (ilmbaza.uz, кейинги ўринларда – “Платформа”) ва ундан фойдаланувчи шахс (“Фойдаланувчи”) ўртасидаги муносабатларни тартибга солади. Платформадан фойдаланиш ёки рўйхатдан ўтиш ушбу шартларга ва Махфийлик сиёсатиga розилик билдиришни англатади.
2. Платформа нималарни тақдим этади
- Билимлар базаси – ОАК рўйхатидаги журналлар, қонунчилик ҳужжатлари, ихтисосликлар, илмий кенгашлар, илмий даража талаблари, қўлланма ва намуналар. Ҳаммага бепул;
- онлайн воситалар – ҳужжат текшириш, расмийлаштириш, адабиётлар ва иқтибослар, журнал танлаш ва текшириш, сўровнома, докторлик воситалари ва бошқалар. Тарифга кўра;
- мутахассис хизматлари – расмийлаштириш, таҳрир, таржима, статистик таҳлил, консултация. Ҳар бир буюртма бўйича алоҳида келишилади.
3. Аккаунт
- рўйхатдан ўтишда тўғри маълумот киритинг;
- паролингиз ва кириш маълумотларингиз махфийлиги учун ўзингиз жавобгарсиз;
- аккаунтни бошқа шахсга бериш ёки сотиш мумкин эмас;
- аккаунтингиздан бегона фойдаланилганини сезсангиз, паролни алмаштиринг ва “Барча қурилмалардан чиқиш”ни босинг.
4. Тарифлар ва лимитлар
- тарифлар, уларнинг таркиби ва нархлари Нархлар саҳифасида кўрсатилган;
- натижа – воситада тайёр бўлган битта иш: текширилган файл, тузилган рўйхат, ясалган титул ва ҳоказо. Кунлик лимит шу натижалар бўйича ҳисобланади ва ҳар куни 00:00 да (Тошкент вақти) янгиланади;
- меҳмон ва бепул аккаунт асосий воситаларда кунлик лимит ичида натижа олади; Про воситаларини кўриб чиқиш мумкин, уларда натижа фақат Про тарифида берилади;
- адолатли фойдаланиш: тарифлардаги “чексиз” оддий шахсий фойдаланишни назарда тутади. Суиистеъмолнинг олдини олиш учун кунлик техник чегара мавжуд. Автоматлаштирилган сўровлар, скриптлар ва лимитларни четлаб ўтиш тақиқланади;
- Платформа тарифлар таркиби ва нархларини ўзгартириши мумкин. Тўланган муддат давомида сиз тўлаган тариф шартлари сақланади.
5. Тўловлар ва обуна
- обуна 1, 3, 6 ой ёки 1 йилга олдиндан, бир марталик тўлов билан расмийлаштирилади;
- тўлов усуллари: Payme, Click ёки карта орқали ўтказма. Картага ўтказмада обуна чек текширилгач фаоллашади;
- автоматик ечиб олиш йўқ: муддат тугагач, аккаунт бепул тарифга ўтади. Худди шу тариф учун янги тўлов жорий муддатнинг охирига қўшилади;
- тўлов хато амалга оширилган ёки обуна фаоллашмаган бўлса, тўлов маълумотлари билан [info@ilmbaza.uz](маилто:info@ilmbaza.uz) га мурожаат қилинг. Ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилади, пул қайтарилиши керак бўлса – тўлов қилинган усул орқали қайтарилади;
- мутахассис хизматлари нархи ва муддати иш ҳажмига қараб буюртмадан олдин келишилади.
6. Академик ҳалоллик
- Биз илмий ишни ёзиб бермаймиз. Муаллиф – сиз. Воситалар ва хизматлар ишни расмийлаштириш, текшириш, таҳрир қилиш ва ҳимояга тайёрлаш учун мўлжалланган;
- Платформадан плагиат, маълумотларни сохталаштириш, бировнинг ишини ўзлаштириш ёки академик ҳалоллик қоидаларини бузиш учун фойдаланиш тақиқланади;
- воситалар натижалари ёрдамчи характерда. Ишнинг ОТМ, илмий кенгаш ва ОАК талабларига мослиги учун якуний жавобгарлик Фойдаланувчида.
7. Билимлар базасидаги маълумотлар
- маълумотлар расмий манбалар асосида, манба ва санаси билан берилади ва мунтазам янгиланади;
- улар маълумотнома характерида ва расмий ҳужжат ўрнини босмайди. Муҳим қарор қабул қилишдан олдин расмий манбани текширинг;
- хато топсангиз, “Хато ҳақида хабар” тугмаси орқали юборинг – текшириб тузатамиз.
8. Тақиқланган ҳаракатлар
- Платформанинг ишлашига халақит бериш, ҳимояни четлаб ўтиш ёки заифликлардан фойдаланиш;
- маълумотларни автоматлаштирилган усулда оммавий йиғиш (скрейпинг);
- бошқа фойдаланувчиларнинг аккаунтидан фойдаланиш;
- сўровномалар ва хабарларда қонунга зид, ҳақоратли ёки спам мазмун тарқатиш.
9. Фойдаланувчи контенти
Сиз яратган сўровномалар ва уларга келган жавоблар сизга тегишли. Респондентлардан розилик олиш ва уларнинг маълумотларидан қонуний фойдаланиш учун сўровнома муаллифи жавобгар.
10. Интеллектуал мулк
Платформанинг дизайни, дастурий таъминоти, матнлари ва базанинг тузилиши Илмбазаъга тегишли. Расмий ҳужжатлар матни уларнинг муаллифларига тегишли. Платформа материалларини тижорат мақсадида оммавий кўчириш ва тарқатиш ёзма рухсатсиз тақиқланади.
11. Жавобгарликни чеклаш
Платформа “борича” тақдим этилади. Техник ишлар ёки бизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вақтинча узилишлар бўлиши мумкин. Қонун доирасида Платформа воситалар натижалари ёки базадаги маълумотлардан фойдаланиш оқибатидаги билвосита зарар учун жавобгар эмас.
12. Аккаунтни чеклаш ва ўчириш
Шартлар бузилганда Платформа аккаунтни огоҳлантириб ёки огоҳлантирмасдан чеклаши мумкин. Фойдаланувчи аккаунтини исталган вақтда Созламаларъда ўзи ўчира олади.
13. Шартлардаги ўзгаришлар
Шартлар янгиланиши мумкин. Янги таҳрир шу саҳифада санаси билан эълон қилинади. Шундан кейин Платформадан фойдаланишни давом эттириш янги таҳрирга розиликни билдиради.
14. Қўлланиладиган қонун
Ушбу шартлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига бўйсунади. Низолар аввал музокара йўли билан, келишилмаса – қонунда белгиланган тартибда судда ҳал қилинади.
15. Боғланиш
[info@ilmbaza.uz](маилто:info@ilmbaza.uz) ёки Боғланиш саҳифаси.