БазаИлмий иш учун асосий

Телеграмда кузатишХато топдингизми?

Илмий даража олиш

PhD ва DSc: нима талаб қилинади, қандай босқичлар бор, 2027-йилдан нима ўзгаради.

09.11.2026Янгиланган
PhD · DScдаражалар

2027-йил 1-январьга қадар ОАК диссертация ҳимояси тўғрисида эълон берган ва ҳимояси ўтказилган изланувчиларга даража аввалги тартибда берилади (ПФ-98, 7-банд)

Амалдаги тартибда охирги муддатлар (2026-йил)

13-ноябрь
Диссертация ҳимояси эълони маълумотларини Оакъга тақдим этиш якунланади.
30-ноябрь
ОАК веб-сайтида ҳимоя эълонини бериш якунланади.
31-декабрь
Амалдаги тартибда диссертация ҳимоясини ўтказишнинг охирги куни.

ОАК Раёсатининг 29.10.2026 даги 391/2-сон қарори билан белгиланган. Улгурмасангиз, ишни давом эттиринг: янги тизим жорий этилгач, диссертацияни белгиланадиган тартибда ҳимояга тақдим этиш мумкин. Янги тизимга ўтишнинг ўзи диссертацияни қайта ёзиш керак дегани эмас, ўтиш қоидалари алоҳида аниқлаштирилади. ОАК расмий савол-жавоби

ТалабPhDDScАсос
Ким ҳимоя қила оладиМагистр (тиббиётда – клиник ординатура)PhD ёки фан номзодиПФ-4958, 2-банд
Илмий ишлар, жамикамида 7 такамида 15 та2894, 18–19-бандлар
Шундан журнал мақолаларикамида 3 та, 1 таси нуфузли хорижий журналдакамида 10 та, 1 таси нуфузли хорижий журналда2894, 18–19-бандлар
Халқаро конференция материалларикамида 2 такамида 2 та2894, 18–19-бандлар
Монографияталаб қилинмайдиижтимоий-гуманитар фанларда шарт2894, 19-банд
Диссертациякамида 3 боб, адабиётлар ва иловаларсиз 120 бетгача (60 варақ, икки томонлама)камида 4 боб, адабиётлар ва иловаларсиз 200 бетгача (100 варақ, икки томонлама)2894, 14-банд
Автореферат2 босма табоқ3 босма табоқ2665, 42-банд
Малакавий имтиҳонларихтисослик ва чет тилитопширилмайди2764, 1-банд
Илмий раҳбарилмий раҳбарилмий консултант (шарт эмас)304, 7-банд
Расмий оппонентлар2 та, бири фан доктори3 та фан доктори2893, 45-банд
Кенгашда дастлабки экспертиза2 ой3 ой2893, 33-банд
Даража бериш учун овозкамида 2/3камида 2/32893, 79-банд

Ижтимоий-гуманитар фанларда асосий мақолалар якка муаллифликда бўлиши керак (археологиядан ташқари), диссертация ҳажми 30 фоизгача кўп бўлиши мумкин. Мундарижа, адабиётлар рўйхати, шартли белгилар ва иловалар ҳажмга кирмайди (2665, 17-банд).

Ҳимоягача босқичлар

  1. 1Докторантура ёки мустақил изланувчиликТаянч докторантурага кириш имтиҳонлари ҳар йили 1–25-ноябрьда; мустақил изланувчиликка йил давомида (304-қарор)
  2. 2Мавзу ва илмий раҳбарни тасдиқлашМуассаса кенгаши тасдиқлайди
  3. 3Малакавий имтиҳонларИхтисослик ва чет тили, 100 баллик тизимда (2764)
  4. 4Мақолалар ва апробацияКамида 3 (PhD) ёки 10 (DSc) мақола, 2 халқаро конференция (2894, 18–19-бандлар)
  5. 5Натижаларни амалиётга жорий этишЖорий этиш тўғрисидаги хулоса (2666)
  6. 6Дастлабки экспертизаМуассаса илмий семинарида; хулоса PhD 2 ойда, DSc 3 ойда (2894, 26–28-бандлар)
  7. 7Илмий кенгашга топширишИлмий семинар хулосаси, кейин 1 ой ичида ҳимояга қабул (2893, 41-банд)
  8. 8Етакчи ташкилот муҳокамасиЕтакчи ташкилот тақризи (2893, 48–50-бандлар)
  9. 9Оакда эълон ва авторефератҲимоя эълондан кейин 40 кун ичида; автореферат 12 кун олдин тарқатилади (2893, 56–59-бандлар)
  10. 10Ҳимоя2 ёки 3 оппонент, яширин овоз, камида 2/3 овоз (2893, 45, 79-бандлар)
  11. 11ОАК экспертизаси ва тасдиғиЭксперт кенгаши ва Раёсат қарори (2894, 39–45-бандлар)

Шрифт, ҳошия, ҳажм ва адабиётлар рўйхати бўйича: Расмийлаштириш талаблари